Эжени Бушар учун зўр имконият пайдо бўлди

Швейцариянинг Гштаад шаҳрида ўтаётган” Ladies Championship Gstaad by IXION Services” турнирида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унда россиялик Евгения Родина германиялик Мона Бартелни 6:4,2:6,7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, чехиялик Маркета Вондроушова болгариялик Елица Костовани 6:4,6:4 ҳисобида енгди.

Бугун ушбу мусобақада қуйидаги теннисчилар кортга чиқади:

Виктория Кужмова (Словакия) – Вероника Кудерметова (Россия)

Эжени Бушар (Канада) – Виктория Голубич (Швейцария)

Патти Шнидер (Швейцария) – Саманта Стосур (Австралия)

Ализе Корне (Франция) – Конни Перрин (Швейцария)

Тамара Корпач (Германия) – Сара Соррибес-Тормо (Испания)

Мэнди Минелла (Люксембург) – Юханна Ларссон (Швеция)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!