Энди Бускетснинг товон пули 500 миллион евро бўлади

“Барселона” клуби ва ярим ҳимоячи Серхио Бускетс янги шартнома иимзолашга яқин туришибди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра томонлар янги шартнома борасида ўзаро келишувга эришишган ва бу сентябрь ойида расман эълон қилиниши кутилмоқда. Айтиш лозимки, бу шартнома амалдаги келишув  муддатини узайтирмайди, фақатгина баъзи бандларга ўзгартиришлар киритилади ҳолос.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бускетснинг имзолаган амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Лекин, томонларнинг розилиги билан ушбу келишув 2023 йилга қадар узайтирилиши мумкин.

Бироқ, шартномага киритиладиган ўзгартиришлардан сўнг унинг товон пули 200 миллиондан 500 миллионгача кўтарилади, шунингдек футболчининг маоши ҳам оширилади.

Маълумот учун, Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2008 йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида Бускетс “кўк-анор ранглилар” сафида жами 300дан ортиқ учрашувда иштирок этиб, 28та совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!