Эркин Ғайбуллаев блоги: «Интизомсиз» Дембеле ўзига келмоқдами?
Бу мавсумда муаммолар гирдобида қолиб кетаётган франциялик ҳужумчи Ла Лиганинг сўнгги турида нималарга қодир эканлигини амалда яна бир бор исботлади. 2019-йил январида Премьер Лигага кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар тинмаётган бир паллада у яна эътибор марказида.
Усмон Дембеле кутилмаган, вақти келса бошқалардан тубдан фарқ қиладиган ўйин кўрсата олади, агар «Барселона» бу француздан мунтазам равишда энг яхши вингерни кашф эта олса, унинг Каталониядаги омадсиз бошланган юриши тез орада унитиб юборилади.
Ўйинчининг ўнг қанотдаги омадли иштироки «Барселона»нинг «Виляреал»га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабаси сари етаклади. Ўз жамоасинининг муваффақиятига ҳиссасини қўша олган Дембеле меҳмонларни таҳликага солган ўйинчилардан бири бўлди.
Бундан ташқари Лионель Месси томонидан Аленьяга узатилган чиройли пас иккинчи голга сабаб бўлди ва Дембеленинг учрашув давомида майдондаги энг яхши футболчи эканлиги яққол сезилиб турди.
Ўйиндаги туб бурилиш, 21 ёшли йигитча рақиб жамоа футболчиси Алфонсо Педразани доғда қолдиргани бўлди.
Дембеле шартномаси якунигача шу алфозда ишлашни давом эттириши керак, кўпчилик Дембеле каби тажовузкор ва интизомсиз ўйинчиларни сотиб юборишни мағлуб қилувчи қурол сифатида фойдаланмоқчи бўлишади.
«Барселона» тўпга эгалик қилиш билан таниқли жамоалардан бири ҳисобланади, бироқ Дембеле муҳлисларга бироз фарқли, яъни жўшқинлик берадиган, мустаҳкам ҳимояни ҳам ёриб ўтадиган ўйин услубини тақдим этади.
«Виляреал» ҳимояда ёмон ўйнамади, аммо таъкидлаш керакки, Дембеле иккала оёқда ҳам яхши ўйин кўрсата олди, бу ёш франциялик футболчига рақиб ўйинчиси Педразани доғда қолдириб Пикенинг голига асистентлик қилишига олиб келди.
Ўйин бошида «Барселона»нинг афсонавий ўйинчиси Круйфф каби тузкор ҳаракатлари муваффақиятли чиқди ва «Камп Ноу»даги муҳлисларни ҳам ҳайратлантирди. Бу футболчини танқид қилган маҳалий журналистларнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам олқишига сазовор бўлди.
2017-йил ёзида «Барселона» Дембелени «Боруссия Дортмунд»дан 147миллион еврога (130 миллион АҚШ доллари) сотиб олганида мана шундай ўйин намойиш қилишига умид қилган эди.
Бу футболчининг ҳам хавотирлари, ҳам иштиёқи кўзга ташланган ўйини бўлди, бир ярим йил аввал Дембеледа айнан шу иштиёқ етишмаганлиги учун каталонияликлар мухлислари ундан норози бўлишганди.
Ўз жамоадошлари – Пике ва Луис Суарес томонидан футболчида профессионалликнинг етишмаслиги ҳақидаги танқидлари Дембеле учун клубни тарк этиш хавфини ҳам вужудга келтирганди.
Бироқ «Атлетико Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги учрашувда дурангга олиб келган голидан кейин Дембеле охирги икки ҳафта давомида жамоадаги мавқеини янада ошириш учун самарали меҳнат қилди.
Эрнесто Валверде томонидан ундан аввалги ўйинда таркибга киритилмаганидан кейин Дембеле заҳирадан ўйинга тушиб, жамоасини қутқариб қолди.
Айнан шу туфайли у Чемпионлар Лигасида «ПСВ»га қарши ўйинда асосий таркибда тушиш имкониятини очиб берди. Франциялик иқтидор эгаси «Барселона»га «Б гуруҳи»да биринчи ўринни эгаллаб нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам берди. Унинг «Вильярреал»га қарши ўйини тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатиб берди.
Дембеле ҳали ёш, умидли ўйинчи, уни олдинда узоқ йўл кутмоқда. Ўзининг ниятлари қандай бўлмасин, бу йўлда адашиши, хатога йўл қўйиши мумкин. Бироқ агар «Барселона» Дембелени йўл четида қолдирмасдан унга ёрдам берса, келажакда уларни муваффақиятлар кутиб турганини билади.
Фикрлар