Эрон терма жамоаси ҳужумчиси рекорд маблағ эвазига АПЛ клубига кўчиб ўтди (ФОТО)

Голландиянинг АЗ клуби форварди Алиризо Жаҳонбахш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 24 ёшли эронлик футболчи расман “Брайтон” билан шартнома имзолади. Бироқ, инглиз клуби ушбу трансфернинг қанчага тушгани ҳақида маълум қилмаяпти. Лекин, бу клуб тарихидаги энг қиммат харид бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Брайтон” Эрон терма жамоаси аъзоси учун голланд клубига 25 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жахонбахш ўтган мавсум якунларига кўра 33та ўйинда 21та гол уриб, Голландия чемпионати тўпурари бўлган эди. Бундан ташқари 12та голга ассистентлик қилган Эрон терма жамоаси аъзоси чемпионатда бу борада 3-ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!