Эррера чарчади: У “МЮ”дан кетмоқчи

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррера қишки трансфер мавсумида клубни тарк этмоқчи. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи клуб раҳбариятининг у билан амалдаги келишув муддатини узайтириш борасида музокара олиб бормаётганидан норози. Эрреранинг шартномаси 2019 йилнинг 1зига қадар мўлжалланган.

Маълум бўлишича, Жозе Моуриньо футболчининг клубда қолишига қарши эмас, аммо у агентлар билан бўладиган музокараларда иштирок этмайди.

Андер Эррера 2014 йили “Атлетик”дан “МЮ”га келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда испаниялик футболчи “қизил иблислар”нинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!