Машҳур чарм қўлқоп устаси Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган ҳамюртимиз Санжарбек Раҳмонов эртага 8 декабрь тонгида Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall» саройида ўзининг профессионал боксдаги ўн учинчи жангини ўтказади.

Ҳамюртимизга шу куни АҚШлик Жонатан Стил рақиблик қилади. 

Санжарбек Раҳмонов фаолияти давомида ўтган 12та жангнинг 10тасида рақибларини ер тишлатган бўлса, бир жангда дурранг қайд этган. У ўзининг сўнгги жанггида мағлубиятга учраган. Аммо, биз эртанги жангда унга омад тилаб қоламиз. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг эртага Тошкент вақти билан соат 05:30да бошланади. Уни Mayweather Promotions промоутерлик компаниясининг фэйсбукдаги расмий сахифасида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98