Эвандер Холифилд Уайлдер ва Фьюри тўқнашувида кимнинг ғалабасини тахмин қилди?

  • 28 ноябрь, 2018, 22:50
  • 0
  • Бокс

Икки вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд супер оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер ва ушбу камарга даъвогар Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб тўқнашув бўлади. Фьюри яхши боксчи. Кўп боксчиларга ноқулай рақиб ҳисобланади, чунки унинг узун қўллари бор. Бундан ташқари қарши ҳужумда яхши уруша олади. Уайлдер Тайсоннинг ҳужумга ўтишини кутмаслиги керак. Агар жанг Фьюри учун муваффақиятсиз кета бошласа, у тажрибаси ва айёрлигидан фойдаланади. Агар жанг натижаси ҳақида гапирадиган бўлсак, Деонтей жангни тезроқ тугатиши мумкин, аммо Фьюри Уайлдерни 12 раундгача олиб борса, қарама-қаршилик Тайсоннинг фойдасига ҳал бўлади, – дея Холифилднинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!