Европа лигасида ҳафта футболчиси ким бўлади?

Хабарингиз бор кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бугун эса УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисига номзодларни эълон қилди. Унга кўра Матье Вальбуэна ("Фенербахче"), Мият Гачинович ("Айнтрахт"), Такуми Минамино ("Ред Булл Зальцбург") ва Константинос Фортунис ("Олимпиакос") каби футболчилар ушбу номга даъвогарлик қилишмоқда.

Қайд этиш лозимки, Вальбуэна "Андерлехт"га қарши ўйинда ўз номига 1та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйган , Гачинович ҳам "Аполлон"га қарши ўйинда худди шундай кўрсатгичга эришди. Минамино эса "Русенборг"га қарши учрашувда хет-трикка эришган бўлса, Фортунис "Дюделанж" дарвозасини икки бор ишғол этишдан ташқари жамоасининг битта голига ассистентлик ҳам қилди.

Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!