ФАКТ: Рўзиқул Бердиев бирор марта ҳам "Қизилқум"га мағлуб бўлмаган
Шу ҳафтанинг 12-13 июль кунлари Pepsi Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бу турда “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоаси билан баҳслашади. Учрашув 13 июль жума куни “Марказий” стадионимда бўлиб ўтади ва соат 21:00да бошланди.
Pepsi Суперлига, 14-тур
“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”
13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 37 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида "аждарлар"нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39. Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, Қарши клуби “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.
Шу йилнинг 18 март кунида Навоийда ўтган ўзаро учрашувда, қаршиликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Жамоам Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин, “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.
Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид
Мазкур жамоалар Қаршида жами 17 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида "аждарлар" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14. Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.
Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси
2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум” 7:1
Юқорида таъкидлаганимиздек, “Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябрь куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.
Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 12 июл пайшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳида бўлиб ўтади ва соат 18:30да бошланади.
Фикрлар