ФИФА "Челси"га янги футболчилар харид қилишни тақиқлаб қўйди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Лондоннинг “Челси” клубига яқин иккита трансферлар мавсумида янги футболчилар харид қилишни чеклаб қўйди.

ФИФА клуб  томонидан вояга етмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик бўйича 29 та қоидабузарликни аниқлаган. Янги ўйинчиларни қўша олмаслик қарори Лондон клубинини барча жамоаларига; аёллар ва мини-футбол жамоаларга ҳам тегишли.

Шундай қилиб, лондонликлар 2019 йилги ёзги ва 2020 йилги 2020 йили январдаги қишки трансферлар мавсумида янги футболчиларни таркибга қўшиб ололмайди.

Шунингдек, “Челси” 600 минг Швейцария франки (тах. 599 минг доллар) миқдорида жарима тўлайди. Клуб халқаро спорт ҳакамлар суди (CAS)га шикоят билдириш ҳуқуқига эга.

2019 йил қишида “Челси” икки нафар футболчини таркибга олиб келди. 64 миллион еврога америкалик Кристиан Пулишич (“Боруссия Д”дан) ва “Милан”дан Гонсало Игуаин ижарага олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!