Фабио Фоньини Кордовада

Италиялик теннисчи Фабио Фоньини Кордова шаҳрида ўтаётган турнирнинг чорак финал босқичига кутилмаганда чиқа олмади.

Фабио мусобақанинг иккинчи даврасида словениялик Альяж Беденга қарши кортга чиқди. Альяж учрашувнинг бошлариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этди ва 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди "Cordoba Open" мусобақасининг чорак финалида Беден уругвайлик Пабло Куэвасга қарши ўйин ўтказади.