Фабрегас АПЛ клублари сафидаги 500-ўйинида майдонга тушди
Хабарингиз бор кеча АПЛнинг 21-турида "Челси" ўз майдонида "Саутгемптон" (0:0) билан нурсиз дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, ушбу учрашув "аристократлар" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас учун инглиз клублари сафидаги юбилей 500-ўйин бўлди. 31 ёшли испаниялик футболчи учрашувнинг 68-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Фабрегас "Челси" шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача шунингдек 2003-2011 йилларда "Арсенал" сафида ҳам тўп сурган.
Бундан аввалроқ Фабрегас фаолиятини "Монако"да давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар