Фабрегас Францияга йўл олмоқда ёхуд амалга ошиши кутилаётган энг шов-шувли трансферлар
Европа чемпионатларида қишки трансферлар мавсуми эндигина очилди ва бу вақтга қадар бир қанча трансферлар амалга ошган бўлса, яна бир қанча шов-шувли харидлар амалга ошиши кутилмоқда. Шулар энг машҳурларини санаб ўтамиз.
Сеск Фабрегас — “Монако”
31 ёш; “Челси” билан шартномаси 2019 йил ёзига қадар.
“Саутгемптон”га (0:0, 2 январ) қарши ўйин “Барселона” тарбияланувчиси учун инглиз клубларидаги 500-ўйин бўлди. Бу футболчининг “туманли альбион”даги узоқ йиллик фаолияти шу тарзда якун топиши кутилмоқда. Ўша ўйиндан сўнг Фабрегас мухлисларга таъсирли мурожаат қилиб, шанба куни “Стэмфорд Бриж”да лондонликларнинг Англия кубоги 1/32 финали доирасида “Ноттингем Форест” билан бўладиган ўйинга таклиф қилган. Инглиз ОАВ тарқатган хабарига кўра, айнан шу баҳс испаниялик футболчининг Англиядаги сўнгги учрашуви бўлади.
Маурицио Сарри жамоага келгандан сўнг у асосий таркибдаги ўрнини йўқотди (бу мавсум 31 ўйинда 15 тасида иштирок этган) ва анчадан бери яхши ўйин намойиш қилмаяпти. Бу вазиятдан “Монако” унумли фойдаланиб қолмоқчи. Бу ерда Сеск бир вақтлар “Арсенал”даги собиқ жамоадоши Тьерри Анри қўл остида тўп суради.
Набиль Фекир — “Реал” / “Барселона” / “Челси” / “Бавария”
25 ёш, “Лион” билан шартномаси 2020 йил ёзигача.
Иккинчи марта трансферлар мавсумида “Лион” сардорининг шу ёки бошқа топ клубларга ўтиши борасида музокаралар кетмоқда. Ўтган ёзда футболчи “Ливерпуль”га ўтишга жуда яқин келган эди, аммо якунда трансфер ўхшамади. Фекирнинг бундан хафсаласи пир бўлди, шундан сўнг Юрген Клопп жамоага ўта олмагани тарихга айланганини айтди.
Набилда шунингдек, “Лион” билан амалдаги шартномасини узайтирмаслик ҳуқуқи бор. Унинг учун “Реал” “Барселона” ва “Челси” (Саррининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда) ва “Бавария” билан кураш олиб бормоқда. Бундан ташқари Корентен Толиссонинг хариди унинг бошқа жамоага ўтишига ёрдам бериши мумкин. Унда танлаш имкони бор. Муҳими тўғри қарор чиқаришда адашмаслик.
Бошқа томондан олиб қараганда Набиль ЕЧЛ 1/8 финалида “Барселона” билан бўладиган ўйинларда французларга катта ёрдам бериши мумкин. Бироқ Лионель Мессига қарши баҳсда ютқазадиган бўлса, унинг трансфер нархига (тахминан 70 миллион евро) путур етиш хавфи ҳам бор.
Шунингдек, “Лион” унинг трансферини январ ойида расмийлаштириб, харидни 2018/19 мавсум охирида амалга ошириш имкони ҳам йўқ эмас
Аарон Рэмси — “Ювентус”
28 ёш; “Арсенал” билан шартномаси 2019 йил ёзигача.
Уэльслик футболчи “Арсенал”да 17 ёшидан бери тўп суриб келмоқда. Аммо барчаси Арсен Венгернинг Лондон клубидаги фаолиятига тўғри келган. Энди эса бу поёнига етаётганга ўхшамоқда. Рэмсининг “тўпчилар” билан тузган амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва ўйинчи профессионал фаолиятини Буюк Британиядан ташқарида юритмоқчи.
Ҳозирда унга асосий даъвогар “Ювентус” бўлиб турибди. Айниқса туринликлар спорт директори Фабио Паратичи ҳаммадан кўп хоҳламоқда. Унинг сўзларига кўра, клуб ҳар доим эркин агентларни жиддий кузатиб боради. Масалан Сами Хедира, Дани Алвес ва Эмре Жан. ОАВда аллқачон Рэмси “Ювентус” билан 4 йиллик шартнома (8 млн евро маош йилига) тузганлиги ҳақида маълум қилиб бўлди. Аммо Италия чемпионининг берган маълумотга кўра, бу якунига етмаган ва уэльслик футболчига яна бир қанча клублар қизқиш билдиришмоқда. Инглиз нашрлари хабарига кўра, гап “Бавария”, “Интер”, ПСЖ ва “Реал” ҳақида кетмоқда.
Шунча гап-сўзга қарамасдан “тўпчилар” устози Унаи Эмери Аароннинг мавсум охиригача қолишини таъкидламоқда ва унга ўйин амалиёти бермоқчи. 1 январ куни у 15 дақиқа ўйнаб, “Фулхэм” дарвозасини ишғол қилишга ҳам улгурди.
Френки де Йонг — “Манчестер Сити” / ПСЖ / “Бавария”
21 ёш; “Аякс” билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар.
Фекир сингари бу футболчига ҳам бир қатор грандлар анчадан бери қизиқиш билдириб келмоқда. Кўп жамоалар эса ўтган ёзда уни қўлга киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. Ўшанда унинг трансфер нархи атиги 7 миллион евро эди. Декбар ойида transfermarkt.de Де Йонгни 60 миллионга баҳолади. Шундай қилиб Френки ярим йилда ўз нархини 8,5 мартага оширди.
Амстердамликлар эса ўз етакчисини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Бу нарх “Барселона”ни қўрқитиб юборди ва бошқа вариантларни ҳам қидира бошлашди. Аммо жаҳон футболида ҳар қандай йирик миқдордаги маблағларни трансфер учун сарфлайдиган жамоалар ҳам етарлича топилади. Биринчи навбатда “Манчестер Сити” ва ПСЖ. Шунингдек “Бавария” ҳам. Агар инглиз ва француз грандлари молиявий fair play’ни ҳал қила олса, УЕФА бу харидга рухсат берса трансфернинг амалга ошишида муаммо қолмайди. Бошқа масала мюнхенликлар. Daily Mail нашрининг хабар тарқатишича, немис клуби де Йонгнинг ўз тарихидаги энг қиммат футболчига айлантирмоқчи ва унинг учун 78 миллион евро беришга тайёр.
Адриен Рабьо — “Барселона”
23 ёш, ПСЖ билан шартномаси 2019 йил ёзига қадар.
Ўтган йили бу ярим ҳимоячи француз футболининг асосий мавзусига айланмади. ЖЧ-2018 турнири олдидан у Франция терма жамоасидан ўрин олмади, чунки унинг номи сўнги қайдномага киритилмаган. Кейин у ПСЖ раҳбарияти билан шартномани узайтиришдан бош тортди. ОАВ эса қишда парижликлар Рабьони 5 млн евро эвазига қўйиб юбориши ҳақида хабар тарқатди. "Кўк-анорранглилар" футболчи билан музокаралар ўтказганлиги ҳақидаги хабарни рад этди. Улар ПСЖга икки марта расмий таклиф билан чиққан.
Рабьо атрофидаги бу воқеалардан сўнг Томас Тухель уни таркибга қайтаришга уринмоқда. Шундай бўлсада унинг жамоани тарк этиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.
Фикрлар