Фабрегас "Монако"га ўтгач нималар деди?
Испаниялик хавбек Сеск Фабрегас "Монако"га кўчиб ўтгач илк фикрларини билдириб ўтди.
“Монако”га ўтганимдан жудаям хурсандман. Бу мен учун янги лойиха. Бу ёш мураббий ва ёш футболчиларга эга ажойиб жамоа. Мен жамоага ёрдам беришни сабрсизлик билан кутяпман”, - дейди Фабрегас.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи “Челси”дан 10 млн евро эвазига “Монако”га кўчиб ўтди ва 2022 йилга қадар шартнома имзолади.
Фикрлар