Фабрегас бугун "Челси" сафидаги сўнгги учрашувини ўтказади
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бугун “аристократлар” сафидаги ўзининг сўнгги учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 31 ёшли испаниялик футболчи “Монако” билан келишувга эришгани ва 2021 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, "Челси" бугун Англия кубогининг 3-раундида "Ноттингем Форест" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар