Фабрегас фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 31 ёшли испаниялик футболчига айни дамда чемпионатда ишлари юришмаётган “Монако” жиддий қизиқиб қолди. Қайд этиш лозимки, унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис монаколиклар уни қишки трансферлар даврида Фабрегасни арзимаган маблағ эвазига сотиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Фабрегасга шунингдек "Милан" ҳамда "Фенербахче" клубларидан ҳам жиддий таклифлар бор.
Маълумот учун, Фабрегас жорий мавсум “Челси” сафида 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар