Фарғонада Суперлига ҳакамлари учун ўқув-машғулот семинари давом этмоқда

1 февраль куни Фарғонада Суперлига ҳакамлари учун ўқув-машғулот семинари бошлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳакамлар ўқув-машғулот семинари давомида вилоят ҳокими Кубоги мусобақасида ўйинларни бошқаришмоқда. Учрашувлардан сўнг ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиш бўйича назарий машғулотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳар куни эрталаб жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар ҳам ўтказиляпти. Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва Владислав Цейтлин олиб боришмоқда.

Мазкур семинар 10 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!