Тезкор! АПЛ грандларидан бири Ҳусановни сотиб олмоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби “Манчестер Сити”да тўп сураётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда, “аристократлар”га яқин бўлган инсайдер Aron Ramiro хабар берди.
"Челси" Абдуқодир Ҳусановнинг вакиллари билан боғланган, Лондон клуби "Манчестер Сити" ҳимоячисини ёзда ўз сафини мустаҳкамлаш учун потенциал вариант сифатида кўриб чиқмоқда”, - дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Хосеп Гвардиола Ҳусановни юқори баҳоламоқда ва уни қўйиб юбориш ниятида эмас. “Челси” эса, Абдуқодир учун катта сумма таклиф қилишга тайёр.

Фикрлар