"Фламенго" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
"Крузейро" клуби ярим ҳимоячиси Жржиан де Арраскаэта фаолиятини "Фламенго"да давом эттирадиган бўлди.
Берилган хабарга кўра 24 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери "Фламенго"га 15 млн еврога тушди ва у шу тариқа клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Арраскаэта янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Арраскаэта якунланган мавсум "Крузейро" сафида жами 48та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар