Гадоев ва Турсунов тўп сурадиган клуб қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ҳамда Шохрух Гадоевлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" жамоаси бу тур сафарда "Сеонгнам" билан  куч синашди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Турсунов бугунги учрашувни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада захирага олинди. Гадоев эса 52-дақиқада ўйинга қўшилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу мағлубият "Тэджон Ситизен" учун кетма-кет учинчиси бўлди. Жамоа бунга қадар "Сувон Сити" (2:3) ва "Пусан Ай Парк" клубларига имкониятни бой берган эди.

34-турдан сўнг "Тэджон Ситизен" 49 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 

К Лига-2. 34-тур

"Сеонгнам" - "Тэджон Ситизен"  2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!