Гамбург-2017: Қандай қилиб? Ҳасанбой Дўсматов кумуш медалини қўлга киритди

  • 2 сентябрь, 2017, 21:19
  • 0
  • Бокс

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида 7 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов олтин медал учун кечган баҳсда кубалик Йоханис Аргелагосга қарши рингга кўтарилди.

Кескин ва муросасиз тарзда кечган баҳсда Рио олимпиадаси ва Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ҳасанбой рақибига имконият қолдирмади. Ҳакамлар бу сафар ҳам "ўзига хос ҳунар" кўрсатишди. Бутун жанг  давомида ўз устунлигини намойиш этган Ҳасанбой ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, 24 ёшли Ҳасанбой Дўсматов ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!