Голландия терма жамоаси аъзоси ёзда "МЮ" футболчисига айланади
Италиянинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Стефан де Врей ёзда “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланади. Il Messaggero нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 25 ёшли голландиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган.
Таъкидлаш керакки де Врейнинг трансфери “қизил иблислар” учун 35 миллион еврога тушади. Аввалроқ тажрибали ҳимоячининг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, де Врей ушбу мавсум “Лацио” таркибида 17та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар