Гўзал Исматова жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди

  • 20 ноябрь, 2018, 10:11
  • 0
  • Бокс

Аввал Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги XI жаҳон чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) томонидан ўтказилаётган чемпионатда вазни 81 килограммдан юқори бўлган ҳамюртимиз Гўзал Исматова чорак финал йўлланмаси учун венгриялик Адриенн Жухасзга қарши рингга кўтарилди.

«IG Indoor Stadium» спорт саройида кескин ва муросасиз ўтган беллашувда Гўзал рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Афсуски, вакилларимиздан Шаҳноза Юнусова, Турсуной Раҳимова, Гуласал Султоналиева ўз вазн тоифаларида  1/8 финал жангларида рингга кўтарилиб, мағлубиятга учрашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!