Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

  • 12 ноябрь, 2018, 18:12
  • 0
  • Бокс

15-24 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги XI жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

«IG Indoor Stadium» аренаси мезбонлик қиладиган мусобақада жаҳоннинг 60 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд боксчи рингга кўтарилади. Мазкур жаҳон биринчилигида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк маротаба тўлиқ таркиб билан иштирок этади. 

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашади:

-48 кг: Г. Султоналиева
-51 кг: А. Якубова
-54 кг: Т. Раҳимова
-57 кг: Ё. Мирзаева
-60 кг: Р. Қодирова
-64 кг: М. Мейлиева
-69 кг: Ш. Юнусова
-75 кг: Э. Мейлиева
+81 кг: Г. Исматова

Бош мураббий: Л. Қўчқоров
Катта мураббий: К. Муталов
Мураббий: Б. Нурдинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!