Ҳамиджон Актамов: Григалашвили келаси мавсум ҳам бизда ўйнайди

Мавсум бошида Навоийнинг “Қизилқум” клуби сафига келиб қўшилган ва ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган грузиялик ҳужумчи Элгужа Григалашвили айни дамда мамлакатимизнинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқишларига сабаб бўла бошлаган. Аммо, навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов SPORTS.uz муҳбири билан суҳбатда Григалашвили билан шартнома узайтирилгани ва у келаси мавсум ҳам “Қизилқум”да ўйнаши ҳақида айтиб ўтди.

- Охирги пайтларда айнан Григалашвилига қизиқаётган жамоалар кўпайиб бораётгани ҳақида кўп эшитяпман. Энди уни жамоада олиб қолиш сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Йўқ, нимага қийинчилик бўлади? У бизнинг футболчимиз. Григалашвили билан келаси йил учун ҳам шартномамиз бор.

- У билан шартномани узайтиришга улгурдингизми?

- Ҳа, уни олган пайтимдаёқ икки йилга шартнома тузганмиз.

Тажрибали мутахассис билан тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар