Ибрагимович: Бу мавсум Чемпионлар лигасини собиқ жамоаларимдан бири қўлга киритади деб умид қиламан

Швециялик форвард Златан Ибрагимович Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги ғолиби ким бўлиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жорий мавсум Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун қолган жамоалардан яққол фарқ қиладиган фаворит йўқ. Балким менинг собиқ жамоаларим - ПСЖ, "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ёки "Барселона" чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Афсуски, “Интер” мусобақадан чиқиб кетди, “Милан” эса умуман иштирок этмади. Ҳозирча 4та жамоа бор ва умид қиламанки улардан бири албатта кубокни қўлга киритади”, - дейди Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, Златан айни дамда фаолиятини АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!