Ибрагимович МЛСда энг яхши деб топилди
"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг 2018 йилги мавсумдаги энг яхши янги футболчиси деб топилди.
Эслатиб ўтиш лозимки, 37 ёшли швециялик футболчи океан ортига жорий йилнинг 23 мартида кўчиб ўтган эди. У МЛСнинг бу мавсумида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар