Ибрагимович: Руни келгач "Ди Си Юнайтед" сезиларли тарзда кучайди

  • 18 Oct 12:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида фаолият олиб бораётган ҳужумчи Златан Ибрагимович "Ди Си Юнайтед" форварди Уэйн Рунининг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.

“Уэйн МЛСда ўзини ажойиб намойиш қилмоқда. У "Ди Си Юнайтед"ни сезиларли тарзда кучайтирди ва жамоа унинг бошчилигида яхши натижалар қайд этмоқда. Чунки, Руни келгунича бу жамоа нисбатан ёмонроқ ўйин кўрсатарди. Руни ва унинг қандай даражадаги футболчи эканлиги барчага аён”, - дейди швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Руни жорий мавсум ҳозирча 18та ўйинда майдонга тушди ва бу учрашувларда рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!