Игуаин АПЛ гранди сафига ўтишга яқин турибди

Мавсумни “Милан” сафида ижара асосида ўтказаётган “Ювентус” ҳужумчиси Гонсалу Игуаин "Челси"га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи “аристокрталар” сафига яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ қўшилади. Гап шундаки, “россонерилар” УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун ўз бюджетини қисқартиришларига тўғри келади. Шу боис ҳам улар “Ювентус” футболчисини сотиб олиш фикридан қайтишган.

Ўз навбатида “Челси” ушбу вазиятдан фойдаланиб уни таркибга қўшиб олмоқчи. Боиси, лондонликлар устози Маурицио Сарри Игуаин билан ўз вақтида “Наполи”да бирга фаолият юритган ва унинг имкониятларини яхши билади. Италиялик мутахассиснинг фикрича Гонсало “Челси”га ёрдам бера олади.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум “Милан” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!