Индзаги: “Лацио” биринчи голдан кейин шунчаки “ўчиб” қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

“Лацио” жамоаси бош мураббийи Симоне Индзаги “Ред Булл Зальцбург”га қарши (1:4) Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи урган голимиздан кейин ўзимиз ҳам гол қўйиб юбордик. Бизга бир нима бўлди ва жамоа шунчаки “ўчиб” қолди. Барчаси ўз қўлимизда эди. Мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди”, – деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда “Лацио” 4:2 ҳисобида зафар қучганди, жавоб ўйинида эса 1:4 ҳисобида енгилди. Шу тариқа, “Ред Булл Зальцбург” Европа Лигаси ярим финалига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!