Ирвинг Лосано КОНКАКАФ минтақасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Марказий ва Шимолий Америка футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) минтақанинг 2018 йилдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.
Унга кўра ушбу номига ПСВ клуби ва Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Ирвинг Лосано сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Лосано ёзда Мексика терма жамоаси сафида ЖЧ-2018нинг 1/8 финалига қадар етиб бора олган эди.
Бундан аввалроқ Лосанога Каталониянинг "Барселона" клуби жиддий қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар