Ишсиз юрган Блан "Челси"да иш бошлаши мумкин
"Челси" клуби раҳбарияти Лондонда ишлари юришмаётган Маурицио Саррининг ўрнига яна бир номзод топиб қўйди.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” италиялик мутахассис ўрнига айни дамда ишсиз юрган Лоран Бланни олиб келишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки 53 ёшли франциялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи ПСЖ клуби бўлган эди.
Маълумот учун, “Челси” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 50 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар