Испания Кубоги. “Реал” ютқазди ва чорак финалга йўлланма олди

Испания Кубоги 1/8 финал жавоб беллашувида “Реал Мадрид” сафарда “Леганес” вакиллари билан тўқнаш келди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида  Брэйтуэйт томонидан киритилган гол ягоналигича қолди ва мадридликлар мағлубиятга учради.

Шунга қарамай, дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида зафар қучган “Реал” чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Леганес – Реал Мадрид 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 30 Брэйтуэйт.

Леганес – Куэльяр, Омеруо, Сиовас, Кравец (Сильва, 75), Бустинса (Эн-Несири, 70), Гумбау (Хосе Арнаис, 63), Эрасо, Сабин Мерино, Ресио, Хуанфран, Брэйтуэйт.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Варан, Регилон (Себальос, 46), Марсело, Васкес (Браим Диас, 86), Каземиро, Иско (Гонсалес, 68), Вальверде, Винисиус Жуниор, Одриосола.

Огоҳлантиришлар: Ресио (73), Винисиус Жуниор (82), Каземиро (90), Себальос (90).

Дастлабки учрашув: 0:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!