Иван Кампо: Лопетегини истеъфога чиқармаслик керак

“Реал” клуби собиқ ҳимоячиси  Иван Кампо жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хулен Лопетегининг истеъфога чиқарилиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Уни истеъфога чиқармаслик керак. Лопетеги мавсум якунигача ишлаши лозим. Гап шундаки, “Реал” Роналдудек муҳим футболчисини йўқотди ва жамоани қайта қуриш учун вақт керак. Чунки, майдонда мураббий эмас, футболчилар ўйнайди”, - дейди Кампо.

Маълумот учун, “Реал” Ла Лиганинг ўтган 10та туридан сўнг 14 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 9-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!