Профессионал боксчисиз Иззат Иброҳимов Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида ташкил этиладиган мусобақада рингга кўтариладиган бўлди.

Икки йилдан буён профессионал рингда жанг ўтказаётган ҳамюртимиз фаолиятидаги 14-учрашувда россиялик Игорь Селиванов билан рақрбатлашади. Иззат Иброҳимов профессионал боксчилик фаолиятини 2015 йили бошлаган ва дастлабки учта учрашувдан иккитасида зафар қучган эди. Бироқ, кейинчалик у барча жангларда мағлубият аламини тотди.

Бу гал Иззат мағлубиятлар занжирини узиши керак. Бироқ рақиби ҳам кучли боксчилардан эканини таъкидлаш лозим.

Игорь Селиванов уч йил давомида 12 та жанг ўтказиб, шулардан ўнтасида ғалаба қозонди ва етти марта нокаут қайд этди. Россиялик боксчи фаолияти давомида Кассим Оума, Марат Хузеев каби тажрибали рақибларини мағлуб этган.

Иззат Иброҳимов ва Игорь Селиванов олти раундлик рейтинг жангида қатнашади.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98