Жаҳон чемпионати. Елмурат Тасмурадов финалга йўл олди

Бугундан мусобақада юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга старт берилди.

Қувонарлиси, жаҳон чемпионатида -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Елмурат Тасмурадов Беларусь, Хитой, Молдова, Украина вакилларини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Энди у эртага олтин медаль учун россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқади.

Биз жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳсда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, бунгача эркин кураш баҳсларида иштирок этган Бекзод Абдураҳмонов бронза медалига эга чиққанди.