Жанубий Кореядан дараклар
Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ва Шохрух Гадоевлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен" жамоаси сафарда "Ансан Гринерз" клубига қарши баҳс олиб борди.
Мазкур беллашув 1:1 ҳисоби билан поёнига етди. Турсунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 56-дақиқада захирага олинди. Гадоев эса иккинчи бўлим аввалида захирадан ўйинга қўшилди.
К Лига 2. 30-тур
"Ансан Гринерз" - "Тэджон Ситизен" 1:1.
Фикрлар