Жозе Моуриньо: Бу мавсум кучли тўртликка кириш ҳам жуда қийин бўлади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг бошланган янги мавсуми ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олдимизда жуда қийин вазифа турибди, чунки энди иккинчи ўринни қўлга киритиш жуда қийин. Бу мавсум хатто кучли тўртликка кириш ҳам жуда мушкул вазифага айланади.

Ёзги трансферлар даврида ажойиб харидларни амалга оширган “Ливерпуль” бу мавсум чемпион бўлишни истайди. “Челси” ҳудди “Манчестер Сити” каби фантастик жамоа. “Тоттенхэм” эса ўз етакчиларини таркибда сақлаб қолишга эришди”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг илк турида ўз майдонида "Лестер"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бугун эса улар сафарда "Брайтон" меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!