Камила Жоржи румин маликасини доғда қолдирди

Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида аёллар ўртасида “Premier” туркумига кирувчи “Nature Valley International” турнири ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 917.664 АҚШ доллар бўлган турнирнинг биринчи даврасида италиялик Камила Жоржи руминиялик Ирина Бегуга қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Жоржи мусобақанинг иккинчи даврасида даниялик Каролин Возняцки билан куч синашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!