Камондан отиш. Туркиядаги йиғин ўзининг қизғин палласига кирган
Хабарингиз бор, терма жамоаларимиз Миллий олимпия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган стратегия асосида Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўришмоқда. Шу муносабат билан камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Самсун шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттиришмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мерганларимиз мазкур йиғин доирасида Туркия очиқ чемпионати, шунингдек Грузиядаги турнирда ҳам иштирок этишди.
Терма жамоамиз машғулотларни қуйидаги таркибда олиб бормоқда:
Сардор Рустамов
Зокиржон Гафуров
Жамшид Содиқов
Абдулборий Оловиддин
Мунира Нурманова
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Анастасия Солдатенко
Мураббийлар:
Гулнора Арипова
Владимир Леквишвили (Туркия).
Йиғин 27 январга қадар давом этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон камондан отиш бўйича хеч қачон Олимпия ўйинларида қатнашмаган. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси олдига Япония Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Фикрлар