Канчельскис Наманганга қачон келиши маълум бўлди
Наманганнинг “Навбаҳор” клубида иш бошлаши кутилаётган россиялик машҳур собиқ футболчи ва мутахассис Андрей Канчельскис Наманганга эртага – 7 октябрь куни тонгда – соат 6:10да етиб келади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар ьермоқда.
Ушбу мураббий Москвадаги “Домодедово” аэропортидан самолётга ўтиради ва мазкур самолёт эртага юқорида кўрсатилган вақтда Наманган аэропортига қўнади.
Андрей Канчельскисни “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва жамоа мухлислари кутиб олишади.
Фикрлар