Карима Йўлдошева: Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятимиз етарли

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 13 февраль куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жорий йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Терма жамоамиз ушбу босқичда Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ўзбекистон У-19 терма жамоаси бош мураббийи Карима Йўлдошева қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар кучли. Бу босқичда кучсиз жамоаларнинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишга тайёрмиз. Гуруҳдан фақат иккита терма жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамизда Тайландда бўладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун имкониятлар етарли", - деб Карима Йўлдошеванинг сўзларини келтириб ўтди ЎФА расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!