Каримов ва Султоновлар Қозоғистондаги юришларини давом эттирмоқда

Олдин хабар берганимиздек, айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Жўрабек Каримов бугун яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида россиялик Владимир Поляковга қарши кортга чиқди. 1 соат 30 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз 6:0, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳумоюн Султонов ҳам россиялик ракетка устаси билан куч синашди. Аниқроғи россиялик Михаил Фуфигинга қарши ўйинда Султонов ўта қийин ғалабани қўлга киритди. 2 соат 52 дақиқа давом этган беллашувда 7:6, 1:6, 6:4 ҳисобида Ҳумоюн ғалабага эришди.

Энди эртага Ҳумоюн чорак финалда Иля Василев(Россия), Жўрабек эса испаниялик Энрике Лопес-Перес билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!