“Челси” Сатпаевни Қозоғистонга қайтариб юбормоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби ва Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев йил охирига қадар Олмаотанинг “Қайрат” клубига қайтиши мумкин.

- Британиялик ҳамкасбларимдан бирининг айтишича, бошқа вариантлар қаторида Сатпаевни еврокубокларда иштирок этаётган “Қайрат”га қисқа муддатли ижарага бериш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Агар олмаоталиклар “Левски”дан ўтиб, камида Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишни кафолатласа, Сатпаевнинг “Қайрат”га ижарага берилиш эҳтимоли янада ошади, - деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, Сатпаев “Челси”нинг асосий таркиби билан мавсумолди тайёргарликларини ўтказмоқда. Лондонликларнинг Австралия ва Осиёдаги сафари давомида Дастан бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этди ва Англия гранд клуби сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Аввалроқ ОАВ французларнинг “Страсбур”, Англиянинг “Халл Сити” ва Испаниянинг “Расинг” клублари Дастан Сатпаевни ижарага олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!