Каролин Возняцкининг омадсизлиги, Симона Халепни тенгсиз қилди
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Лондон шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасида муваффақиятли иштирок этаётганидан хабарингиз бор.
Симона ушбу мусобақада ҳар қандай натижа кўрсатмасин у дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб қолаверади. Бунга асосий сабаб унга рейтинг жадвалида қаршилик қилаётган даниялик Каролин Возняцкининг иккинчи даврадаги мағлубияти бўлди.
Эслатиб ўтамиз Возняцки мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Екатерина Макаровага 4:6, 6:1, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар