АҚШнинг Остин шаҳрида жойлашган "Америк" трассасида "Формула-1" бўйича Гран-при мусобақаси ўтказилди.
 
Мазкур пойга 56 айлана бўйича ўтказилди. Унда "Феррари" жамоаси аъзоси Кими Райкконен барчадан ўзиб кетди. "Ред Булл" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Макс Ферстаппен маррага ғолибдан +1,281 сония кеч кирган бўлса, Льюис Хэмилтон +2,342 сони орта қолиб, учинчи ўриндан жой олди.
 
Гран-при баҳсларида Шарль Леклер («Заубер»), Даниэль Риккардо («Ред Булл»), Ромен Грожан («Хаас»)
ва Фернандо Алонсо («Макларен») каби пойгачилар пойгани охирига қадар давом эттира олмадилар.
 
Шунингдек, Эстебан Окон («Форс-Индия») ва Кевин Магнуссен («Хаас») пойгадан дисквалификация қилинди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98