Клопп Коутиньонинг "Ливерпул"га қайтишини инкор этди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи  Юрген Клопп "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг “Энфилд”га қайтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен бу ҳақда гапиришни хоҳламайман. Менинг бу ҳақдаги билдирадиган фикрларим кейинчалик миш-мишларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли бу борада ҳеч нарсани муҳокама қилиш шарт эмас. Коутиньо – “Барселона” футболчиси. Билишимча, унинг Каталониядаги ишлари жойида”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бразилиялик футболчи “Ливерпуль” сафида 2013-2018 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг у 130 млн евро эвазига “Барселона”га трансфер қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!