Ковачич "Челси"да қолмоқчи

Мавсумни “Челси” сафида ижара асосида ўтказаётган “Реал” хавбеки Матео Ковачич Лондонда қолишни хоҳламоқда.

El Chiringuito TV тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчи “аристократлар” унинг трансферини тўлиқ сотиб олишларига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Ковачич жорий мавсум “Челси” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!