"Кристал Пэлас" Рой Хожсон билан шартномани узайтирди

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ўзининг расмий сайтида бош мураббий Рой Хожсон билан келишувни узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра томонлар 2019 йилга қадар тузилган шартномани 2020 йилнинг ёзига қадар узайтиришган.

Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Хожсон "Кристал Пэлас"ни ўтган мавсум қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остидаги жамоа эса мавсумни 11-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!