Кроос: Германия терма жамоасида ирқчилик йўқ, буни Ўзил ҳам яхши билади

Германия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос яқиндагина Бундестимдан кетганини эълон қилган Месут Ўзил ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзил Германия терма жамоаси учун ҳалол ўйнади. Узоқ йил у билан бирга ўйнаган инсон сифатида айтишим мумкинки, у яхши йигит. Лекин, унинг Германия терма жамоасидан кетиши нотўғри қарор эди. Терма жамоа ичида ирқчилик йўқлигини Ўзилнинг ўзи ҳам яхши билади”, - дейди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Ўзил Туркия президенти билан бирга суратга тушгач кўплаб танқидларга учради. Якунда эса танқидларга чидай олмай терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!